Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри Концепцияси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри Концепцияси ишлаб чиқилмоқда

БМТнинг Болалар жамғармаси (UNISEF) вакиллари.

Фото: «egovernment.uz»

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида БМТнинг Болалар жамғармаси (UNISEF) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда янги ишлаб чиқилаётган Ижтимоий ҳимоя ягона реестри Концепцияси муҳокама қилинди. 

Учрашувда марказ томонидан нафақат муҳтожларга молиявий ёрдам кўрсатиш, балки келгусида уларни моддий жиҳатдан мустақил бўлишга имкон берадиган тизимни яратиш таклифлари берилди.

Шунингдек, ишлаб чиқилаётган Ягона реестр солиқ, миллий идентификация, ногиронлик ҳақидаги маълумотлар, ижтимоий нафақалар ва бошқа шу каби маълумотлар базалари билан бенефициарларни рўйхатдан ўтказиш ва саралаш учун аниқ бир дастурлар бўйича маълумотларни базага узатиш учун боғланган бўлиши лозимлиги таъкидланди. Мазкур маълумотлар базалари барча давлат ташкилотлари учун мавжуд бўлиши ва маълумотлар бир марта киритилиши керак.

Учрашув давомида томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди ва келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Шу билан бирга, марказ вакиллари мазкур дастурни амалга оширишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг