Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ижтимоий ҳимоя агентлиги маълумотларнинг тарқалиши хусусида баёнот берди

03/02, 22:28

Дастлабки ўрганишлар натижасига кўра, мазкур ҳолат Агентлик томонидан аввал фаолият юритилган эски маълумотлар базасига тааллуқли.

Айрим тоифадаги талабаларга ётоқхона харажатлари қоплаб берилади

29/01, 14:11

Низомга кўра, яшаш харажатлари давлат олий таълим ташкилотларининг фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларига давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

1 февралдан «Давлат таъминотидаги оила»лар учун ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади

22/01, 17:33

Президентнинг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-258-сон фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан «Давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади: 

Айрим идораларга судларга давлат божи тўламасдан мурожаат қилиш ҳуқуқи бериляпти

06/01, 16:44

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда боланинг энг устун манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

8 мингдан ортиқ етим болаларга 500 долларлик омонат маблағлари тақдим этилди

30/12, 12:01

Янги йил байрами муносабати билан ташкил қилинаётган Президент арчаси доирасида 17 ёшгача бўлган 8 минг нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳар бири учун омонат депозит ҳисоб рақамлари очилиб, давлат томонидан 500 АҚШ доллари миқдорида маблағ жойлаштирилди.

Президентнинг янги фармони қабул қилинди

26/12, 22:29

Бу ижтимоий ҳимояни тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга сифатли таълим олиш имконияти яратилади

25/12, 16:51

Ҳукуматнинг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга сифатли таълим олиш имкониятини яратиш, уларни жамиятга интеграция қилиш ва индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ижтимоий хавф остида қолган болалар учун таълим ташкилотларида қўшимча квоталар ажратилади

25/12, 14:56

Жорий йил 24 декабрдаги «2026–2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент фармонига мувофиқ, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар уларнинг хулқ-атвори, иқтидори ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда ўқув йили давомида 257 та ҳудуддаги таълим ташкилотларига Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси қарорига кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг йўлланмасига мувофиқ жойлаштирилиши мумкин.

Ўзбекистонда «Меҳрли оила» хизмати ташкил этилади

25/12, 12:01

«Меҳрли оила» хизматига ота-оналар Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг қарори асосида жалб қилинади.

Йигирмата ҳудудда Ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилади

23/12, 14:01

18 декабр куни Президентнинг «Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–383-сон қарори қабул қилинди.

Яна