Ўзбекистонда юз орқали идентификация қилиш тизими йўлга қўйилди
Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан мукаммал кўринишдаги шахсни масофадан биометрик (юз орқали) идентификация қилиш (Face ID) тизими йўлга қўйилди.
FaceID – бу биометрик идентификация тизими. У шахсларни ҳаётий баҳолаш орқали ишончли идентификация қилиш имконини беради ва биометрик ҳужумлардан ҳимоялайди.
FaceID – хизмат кўрсатиш соҳаларига мурожаат этилганда шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида ишончли идентификацияни таъминловчи комплекс ечим ҳисобланади.
Қайд этилишича, FaceID имконияти электрон ҳукуматнинг ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари, my.gov.uz хизматларидан фойдаланишда, давлат ташкилотлари ҳамда тижорат банклари фаолиятида жуда қўл келади.
Таклиф этилаётган тизим АҚШнинг Стандартлар ва технологиялар институти (NIST) Миллий рейтингида етакчи ўринда. Верификация ва идентификация йўналишларида ТОП-10 га киради.
FaceID дан фойдаланиш афзалликлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказига мурожаат қилишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter