Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком» йирик онлайн-кинотеатр лойиҳасини ишга туширди

«Ўзбектелеком» йирик онлайн-кинотеатр лойиҳасини ишга туширди

«Ўзбектелеком» АК Россиянинг ivi VoD-сервиси билан ҳамкорликда кенг миқёсли каталогига обуна бўлиш орқали, 70 мингдан ортиқ аъло сифатли фильм, мультфилм ва сериалларини Ўзбекистон аҳолиси учун исталган қулай қурилмада томоша қилиш имконини берувчи  https://ivi.uztelecom.uz – онлайн-кинотеатр лойиҳасини ишга туширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Энди «Ўзбектелеком» АК абонентлари маълумотлар картасини киритмасдан, шахсий кабинет орқали бошқа хизматлар қаторида онлайн-кинотеатр обунаси тўловини ҳам амалга оширишлари мумкин. Уланиш бир тугмани босиш орқали оширилади: абонентлардан фақат мобиль телефони рақами ва «Ўзбектелеком» тармоғидаги ҳисоб рақами талаб этилади.

«Биз Ўзбекистоннинг йирик телекоммуникация оператори билан ҳамкорликни эълон қилишдан мамнунмиз, энди компания абонентлари йирик фильмотекага уланишлари мумкин бўлди. Унинг таркибида жаҳон кинематографияси дурдоналари, севимли ва машҳур кинокартиналар, шунингдек, сўнгги йиллардаги кенг қамровли янги примьералар мавжуд», — дейди ivi онлайн-кинотеатрининг халқаро ривожлантириш бўйича директори Артем Егоренков.

«Мазкур лойиҳани амалга оширишда биз, энг аввало, абонентларимиз манфаатларидан келиб чиқдик, — дейди «Ўзбектелеком» АК тижорат директори в.в.б. Алишер Зуфаров — Бугунги кунда биз юқори тезликдаги ва лимитсиз тарифларни тақдим этмоқдамиз, шунинг учун интернет фойдаланувчиларимиз учун қонуний (расмий), қизиқарли ва бой мазмунли контент ҳар доим зарур бўлади. Тежамкор тарифлардан фойдаланувчилар учун қўшимча бонуслар тариқасида — UZONLINE абонентларига ivi онлайн-кинотеатрида контентни томоша қилишда трафик сарфланмаслигини белгиладик».

Янги лойиҳа обунаси қулай нархларда – UZONLINE абонентлари учун дастлабки 6 ой мобайнида ойига 10 000 сўмни ташкил этади.

Маълумот учун:

IVI — ойига 48 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга бўлган йирик онлайн-кинотеатрдир. Ҳар ой фойдаланувчилар ivi онлайн-кинотеатрида 70 миллион соатдан ортиқ вақт ўтказадилар ва 250 миллиондан зиёд видео томоша қиладилар. ivi онлайн-кинотеатрида фильмлар, мультфилмлар ва сериалларнинг кенг каталоги тақдим этилади. Онлайн-кинотеатр фильмотекаси жами 70 мингдан ортиқ контентга эга — буларнинг барчаси олтита мейжор студияларнинг кинокартиналари, шунингдек, 400дан ортиқ Европа ва Россиядан мустақил кино ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларидир. ivi онлайн-кинотеатрини бутун дунёда ва МДҲ мамлакатларида — Smart TV, web, Android, iOS, ўйин приставкалари орқали томоша қилишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг