Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қоракўлда ITга ихтисослашган университет очилади

Қоракўлда ITга ихтисослашган университет очилади

Фото: Xabar.uz

Бухоро вилояти Қоракўл тумани «Хўжалар» маҳалла фуқаролари йиғини Бухоро кўчаси ҳудудида IT хизматлари экспортига ихтисослаштирилган Қоракўл IT-кластери фаолияти йўлга қўйилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

IT-кластер ҳудудида Ҳиндистоннинг «Acharya Institutes» билан ҳамкорликда «Acharya University of Uzbekistan» олийгоҳи ташкил этилади.

Белгиланишича, IT-кластер таркибидаги университетда таълим фаолияти 2023/2024 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни ўқитиш грант ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўқитиш кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий шаклларда олиб борилиши кўзда тутилган.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган «Acharya Institutes» (Ҳиндистон)нинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Шунингдек, IT-кластер ҳудудида 1300 ўринга мўлжалланган талабалар тураржойи, 15 ўринли меҳмонхона, 100 ўринли инкубация маркази ва 50 ўринли масофавий хизматлар экспорти маркази, ошхона ҳамда очиқ ва ёпиқ турдаги спорт комплексларни қурилиши қайд этилган.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг