Россиялик олимлар алюминийни сувда ёқишди
Россия фанлар академияси юқори ҳароратлар қўшма институти олимлари алюминийни қўшимча кимёвий бирикмаларсиз сувда ёқишнинг уддасидан чиқишди. Бу ҳақда 10 июнь, чоршанба куни институт матбуот хизматига таяниб «РИА Новости» хабар берди.
Ушбу кашфиёт металларни ёқилғи сифатида ишлатадиган экологик тоза электр қурилмаларнинг яратилишига имкон беради. Улар бензин ва дизелли двигателлардан кўра анча самаралироқ.
«Замонавий транспорт воситалари металлдан ясалган бўлиб, ёқилғи сифатида углеводород ишлатади. Экологик тоза транспорт бунинг мутлақо акси бўлиши мумкин: углеводород конструкцион материал сифатида ишлатилади, ёқилғи сифатида эса металл ишлатилади», — дейди лойиҳа раҳбари, Россия фанлар академияси юқори ҳароратлар қўшма институти энергияни сақловчи моддалар лабораторияси бошлиғи Михаил Власкин.
Алюминийни сувда оксидлаш учун илгари олимлар сувга ёки алюминийга турли кимёвий қўшимчаларни қўшишган.
Энди россиялик мутахассислар алюминийни ҳеч қандай қўшимчаларсиз ёпиқ жойда сув буғида ёқиш орқали ўз мақсадларига эришиш мумкинлигини исботлашди. Ёниш натижасида газсимон ўта тоза водород, қаттиқ алюминий оксиди ҳосил бўлади ва иссиқлик энергияси ажралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter