Шерзод Шерматов АҚШда Жаҳон банки вакили билан учрашди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси АҚШга ташрифи доирасида Жаҳон банкининг рақамли ривожланиш котибияти директори Кристин Женвей Кианг билан учрашув ўтказди.
АКТ вазири Шерзод Шерматов иштирок этган ушбу учрашувда ҳукуматнинг «Рақамли Ўзбекистон–2030» стратегиясини амалга оширишни кенг ва узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш бўйича «Рақамли Ўзбекистон» кўп босқичли инвестиция операцияси — «соябон» шаклидаги дастурнинг амалга оширилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, «2022–2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси» доирасида рақамлаштириш бўйича белгилаб берилган вазифалар масаласига ҳам эътибор қаратилди.
«Ўзбекистонда рақамли инклюзивлик» деб номланган кичик мақсадли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш лойиҳасини ўз ичига олган ушбу асоснинг биринчи босқичини амалга оширишда Ўзбекистон учун Жаҳон банкининг Халқаро ривожланиш ассосиациясидан маблағ ажратиш бўйича ҳам фикрлашилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter