ТАТУчилар онлайн мусобақанинг ғолиблари бўлишди
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан жорий йилнинг 26 апрели ва 9 май куни ўқувчилар, талабалар ҳамда бошқа талабгор фуқаролар ўртасида дастурлаш бўйича республика миқиёсида онлайн мусобақа ташкил этилган эди.
Мусобақанинг талабалар ўртасида ўтказилган босқичида:
1-ўрин: Ҳасанов Ҳусайн Саиджамол ўғли (ТAТУ талабаси) – 8 та масала
2-ўрин: Балтабайев Назарбек (ТAТУ Урганч филиали талабаси) – 7 та масала
3-ўрин: Ганиев Aсадулло (ТAТУ талабаси) – 6 та масала
Ўқувчилар ўртасида:
1-ўрин: Бахриддинов Мақсуд Илҳомидин ўғли (ТAТУ Самарқанд филиали қошидаги академик лицей ўқувчиси) – 5 та масала
2-ўрин: Хўжақулов Дилшодбек Зафар ўғли (Тошкент шаҳри, аниқ фанларга ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби) – 4 та масала
3-ўрин: Ўринов Aзимжон Меҳмонали ўғли (Наманган вилояти, Наманган шаҳридаги президент мактаби) – 3 та масала
Фуқаролар ўртасида:
1-ўрин: Ҳожиев Суннатулло (ТAТУ ўқитувчиси) – 7 та масала;
2-ўрин: Ҳасанов Саиджалол Саиджамол ўғли (НамДУ ўқитувчиси) – 7 та масала;
3-ўрин: Хўжамурод Муртозақулов (Тошкент ФИДО-БИЗНЕС дастурчиси) – 5 та масала;
Эслатиб ўтамиз: Мусобақа саволлари россиялик халқаро тоифадаги ҳакам Олег Христенко томонидан тузилган бўлиб, ғолибларни ҳам мусобақани бевосита кузатиб борган ушбу ҳакам аниқлаб берган, муросасиз кураш эса 5 соат давом этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter