Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУда «SMART CITY» халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда

ТАТУда «SMART CITY» халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда

Фото: ТАТУ матбуот хизмати

2019 йил 7-11 октябрь кунлари Германиянинг Олденбург университети, ТАТУ ҳамда унинг Самарқанд, Нукус ва Урганч филиаллари ҳамкорлигида ТАТУда «SMART CITY» мавзусида Ўзбекистон-Германия халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.


Университет профессор-ўқитувчилари ва АКТ вазирлиги қошидаги соҳа корхоналари ходимлари учун «SMART CITY» дастури бўйича халқаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган ушбу конференция Германия ва Ўзбекистон олимлари, илмий тадқиқотчилар, ишбилармонлари ва жамоат ташкилотларини, илмий-тадқиқот институтлари ва университетлари вакилларини бирлаштирди.


Шунингдек, ушбу конференция Германия университетлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳалқаро ҳамкорлик ўрнатиш учун ҳам катта имконият ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг