Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Telegram» андроидлар учун 1 миллиард маротабадан кўпроқ юклаб олинди

«Telegram» андроидлар учун 1 миллиард маротабадан кўпроқ юклаб олинди

Фото: «Android Police»

«Telegram» мессенжери андроид қурилмалар учун 1 миллиард маротабадан кўпроқ юклаб олинди, деб ёзмоқда «Android Police».

Шу йил бошида «WhatsApp» фойдаланувчилар билан шартномаларни янгилаши ва яқинда «Facebook» ижтимоий тармоғининг «қотиб қолиши» фонида «Telegram» 70 миллион нафар атрофида янги фойдаланувчилар орттирди.

Бироқ Америка мессенжери ҳамон мутлақ етакчи: «Google Play» орқали уни 5 млрд. маротабадан кўпроқ юклаб олишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг