Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Telegram глобал узилишларга учради

Telegram глобал узилишларга учради

Telegram мессенжери глобал узилишлар билан ишламоқда. 25 февраль санасида Downdetector сайтига тушган мурожаатлар шундан далолат беради.

Тошкент вақти билан соат 21:53да сайтга мессенжер ишламаётгани юзасидан 158 та шикоят тушган: уларнинг 44 фоизида серверга уланиш, 29 фоизида хабарлар олишдаги муаммолар, 27 фоизида илованинг ўзидаги нуқсонлар ҳақида хабар берилган.

Муаммо асосан Россия, Украина, Франция, Германия ва яна айрим мамлакатларда кузатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг