Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Telegramда фактчекинг функцияси пайдо бўлиши кутилмоқда

Telegramда фактчекинг функцияси пайдо бўлиши кутилмоқда

Фото: Коммерсант

Telegram мессенжерининг Android тизимлари учун бета-версиясида Fact Check («Фактларни текшириш») функцияси пайдо бўлди. Бу ҳақда «Код Дурова» телеграм-канали хабар берди.

Ушбу функция ҳали расман тақдим этилгани йўқ.

Telegram агентликлар (уларни мамлакатлар ҳукуматлари тайинлаши мумкин) билан ҳамкорлик қилади, постларда тушунтиришлар пайдо бўлишни бошлайди, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, оддий фойдаланувчилар Fact Check акс эттирган контентга таъсир кўрсата олмайдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг