Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп ижтимоий тармоғининг ишга туширилиш санаси очиқланди

Трамп ижтимоий тармоғининг ишга туширилиш санаси очиқланди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ўзининг «Truth» номли ижтимоий тармоғини 2022 йил 21 февраль — «АҚШ президентлари куни»да ишга туширишни режалаштирмоқда. Reutersга кўра, буни App Store платформасидаги манбалар тасдиқлаган.

Қайд этилишича, «Truth Social» тармоғи, Trump Media & Technology Group (TMTG) томонидан Twitterга муқобил сифатида ишлаб чиқилган. Хусусан, янги ижтимоий тармоқ Twitterдаги мавжуд барча имкониятларни тақдим эта олиши таъкидланмоқда.

Маълумот учун, Трампнинг Twitter, Facebook, YouTube, Instagram, Twitch, Snapchat тармоқларидаги аккаунтлари 2021 йил 6 январда, унинг тарафдорлари Капитолийга ҳужум қилганидан сўнг блокланган.

Шундай қилиб, «Truth» иловасининг ишга туширилиши Трамп саҳифаларининг блоклаганидан 13 ой ўтиб бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг