«Twitter»даги илк твит сотувда — ҳозирча миллион доллар
«Twitter» ижтимоий тармоғи асосчиларидан бири ва бош директори Жек Дорси платформада жойланган илк твитни кимошди савдосига қўйди. Савдо «Valuables» онлайн-аукционида кетмоқда.
Бу твитни Дорсининг ўзи 2006 йилнинг 21 март куни ёзган: «just setting up my twttr» («шунчаки ўз твиттеримни созлаяпман»).
Шунчаки тўрт-беш сўз бугун дурдона асардан-да қиммат — кимдир твитни сотиб олиш учун миллион доллар таклиф қилибди.
Твит савдоси ўтган йилнинг 15 декабрида бир доллардан бошланганди. 6 мартгача энг юқори таклиф 3,5 минг долларгача чиқди. Дорси кимошди кетаётганини ўз саҳифасида шипшитганидан кейин эса ҳаммаси тезлашиб ва ўзгариб кетди.
«Valuables» тушунтиришича, харидор твит эгасининг имзоси қўйилган рақамли сертификатни қўлга киритади, твитнинг ўзи эса жойида қолади. Рақамли сертификатга твит жойланган сана ва вақт, матни, муаллиф криптоҳамёнининг рақамли имзоси киритилади, унга эгалик ҳуқуқи эса блокчейнда мустаҳкамлаб қўйилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter