Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell Олмалиқ кон-металлургия комбинатини рақамлаштириш борасида қўллаб-қувватлайди

Ucell Олмалиқ кон-металлургия комбинатини рақамлаштириш борасида қўллаб-қувватлайди

Ucell ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ комбинат телекоммуникацияларини рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилади. Томонлар «ИННОСАНОАТ. Марказий Осиё» Халқаро саноат кўргазмаси доирасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолади.

Бугун рақамли технологиялар саноатнинг барча тармоқларига фаол кириб бормоқда. Мазкур жараён ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириб, мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

«Бизнес ва саноатни рақамли форматга ўтказиш — биринчи навбадта янги ечимлар ҳисобига Олмалиқ кон-металлургия комбинати имкониятларини кенгайтиради. Биз  Ucell’да фаолиятнинг барча соҳаларига илғор технологияларни жорий этган ҳолда  инновациялар билан бир тўлқинда бўлишга ҳаракат қиламиз. ОКМК билан компания кўп йиллар мобайнида ҳамкорлик қилади ва биз мамлакат саноатида етакчилардан бирини рақамлаштириш масаласида кўмак беришдан мамнунмиз», — дейди Андрей Шишковский, Ucell бош директори.

Ўтган йил декабрда давлат раҳбари Олмалиқ КМКга ташрифи доирасида технологик ва бизнес жараёнларни автоматлаштиришни оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш режасини тасдиқлади.

Абдулла Азизов

«Корхона ўз олдига яқин уч йил учун катта режаларни қўймоқда. Биз рақамлаштириш бўйича ишимизни бошладик ва дастлабки натижалар сезиларли ижобий ўзгаришлар ва ишлаб чиқаришда тежамкорликни намоён этмоқда. Структуравий ўзгаришлар комбинатнинг деярли барча бўлинмалари, хусусан, телекоммуникацияларни қамраб олиши кутилмоқда. Ucell рақамли ечимлари белгиланган вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган», — меморандум ҳақида «Олмалиқ КМК» АЖнинг рақамлаштириш бўйича бошқарув раиси Абдулла Азизов айтиб ўтди.

Ҳамкорлик доирасида Олмалиқ КМК жараёнларини рақамлаштиришнинг платформа моделига ўтилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг