Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UZMOBILE давлат субдоменидаги ресурсларга киришни бепул қилди

UZMOBILE давлат субдоменидаги ресурсларга киришни бепул қилди

UZMOBILE бундан буён давлат субдоменида (gov.uz) жойлашган ахборот ресурсларига кириш учун ишлатиладиган трафикни нархламайдиган бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу имтиёз Президентнинг 2019 йил 22 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4329-сон қарорида кўзда тутилган.

Энди UZMOBILE абонентлари интерактив давлат хизматларидан фойдаланишлари, давлат органларининг расмий янгиликлари ва мамлакат ҳаётидаги сўнгги янгиликлардан бепул хабардор бўлишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг