Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UZTELECOM халқаро гуллар фестивалида иштирок этмоқда (видео)

UZTELECOM халқаро гуллар фестивалида иштирок этмоқда (видео)

Шу кунларда Наманган вилоятига ташриф буюрсангиз, ўзингизни ўзга оламга тушиб қолгандек ҳис қиласиз. Боиси жорий йилнинг 22 май куни вилоятда ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган Халқаро гуллар фестивали бошланди.

Юқори даражада ташкил этилган бу йилги 61-Халқаро гуллар фестивалида гулчилик ташкилотлари ва бошқа маҳаллий корхоналар қаторида «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ҳам иштирок этмоқда.

Компания томонидан байрам тадбирларининг асосий тантаналари ўтказилаётган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида 16 гектар майдонга юқори тезликдаги Интернетга уланган 18 та Wi-Fi зонаси ташкил этилиб, фестиваль иштирокчилари ҳамда меҳмонларга мазкур ажойиб ва ёрқин байрам ҳақида сўзлаши мумкин бўлган суръатлар ва видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб боришлари учун бепул симсиз Интернетдан фойдаланиш имконияти яратилди.

Шунингдек, Компания фестивалда иштирок этиш билан бир қаторда инсон кўзини қувнатувчи ҳамда барчага байрамона кайфият бахш этувчи турли хил гуллардан ташкил топган стенд билан иштирок этмоқда.

Фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар учун UZTELECOM томонидан тақдим этилаётган хизматлари борасида батафсил маълумот берилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, фестиваль доирасидаги манзарали намойишлар учун экилган 30 мингдан зиёд турли хилдаги гул кўчатлари шаҳар кўчалари ва хиёбонлари кўркига кўрк қўшмоқда. Бундан ташқари, миллий оператор бренди остида анвойи гуллар билан безатилган махсус автомобиль «Гул паради» учун тайёрланган 61-гуллар автокарвонида фаол қатнашиб, халқимизга байрам завқини туҳфа этмоқда.

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси барчани 5 июнгача ўтказилиши режалаштирилган Халқаро гуллар фестивалига таклиф этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг