Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда инновацион технопарк ташкил этилди

Хоразмда инновацион технопарк ташкил этилди

Фото: «Google.com»

Хоразм вилоятининг илмий-техник ва инновацион салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (585-сон, 15.07.2019 й.) Бу ҳақда адлия вазирлиги матбуот хизмати томонидан хабар қилинган.

Қарорга мувофиқ, Урганч давлат университети ҳузурида «Хоразм» инновацион технопарки ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Технопаркнинг резиденти мақоми Хоразм вилояти ҳокимлигининг қарорига асосан хўжалик субъектларига танлов асосида 10 йил муддатга берилади ва улар кейинчалик технопарк дирекцияси томонидан рўйхатга олинади.

Қарор билан Урганч саноат коллежининг бино ва иншоотлари Урганч давлат университетига берилди ҳамда келгусида бу ерда технопарк дирекциясини жойлаштириш белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг