Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда интернет тадбиркорлари ассоциацияси рўйхатдан ўтказилди

Ўзбекистонда интернет тадбиркорлари ассоциацияси рўйхатдан ўтказилди

Фото: «digitalkz.kz»

Электрон тижорат (e-commerce) – бу интернет орқали савдо-сотиқ ва харидни амалга ошириш демакдир.

Электрон тижорат вақтни ва пулни тежашга ёрдам беради: биринчидан, маҳсулот қидириб, вақт сарфламайсиз, буюрган нарсангизни қисқа фурсатда етказиб беришади. Иккинчидан, интернет орқали сотилаётган буюмлар нархи дÿконларда ёки бозорлардан 30-50 фоизгача арзон тушади. Чунки, сотувчида жой масаласи, маҳсулотни сақлаш билан боғлиқ муаммолар бўлмайди. Истеъмолчи онлайн шаклда товарлар рекламаси билан танишиши, қизиқиш уйғотган маҳсулот ҳақидаги маълумотни олиши, сотувчи музокара олиб бориши, шартнома имзолаши, ҳатто  тегишли тўловни амалга ошириши мумкин. Ҳар томонлама қулайми? Бўлмаса-чи?!

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, вазирлик томонидан «O‘zbekiston internet tadbirkorlari va elektron savdo assotsiatsiyasi» давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда аҳоли иштирокини янада фаоллаштириш, интернет тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, электрон савдо қўникмаларини шакллантириш ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг