Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги «Chrome» юзлаб сайтлар ва миллионлаб қурилмалар учун муаммо

Янги «Chrome» юзлаб сайтлар ва миллионлаб қурилмалар учун муаммо

Фото: «Engadget»

«Google» компанияси «Chrome» браузери учун янгиламада хавфсизликка катта эътибор қаратяпти, бироқ бу юзлаб сайтлар учун бошоғриққа айланиши мумкин.

Муаммо шундаки, «Engadget» ёзишича, янги «хром» эски «Symantec» сертификатига эга сайтларни блоклашни бошлайди.

Хавфсизлик бўйича тадқиқотчи Скотт Хельмнинг аниқлашича, энг оммалашган миллионта сайт ичида юзлаб эски сертификатлилари бор: масалан, Ҳиндистоннинг федерал банки сайти, Тель-Авив ҳукумати сайти, «Social Science Research Network» ва бошқалар. Янги «Chrome 70» чиқадиган 16 октябрь кунидан бу каби сайтларнинг иши оғирлашиши аниқ.

«Google Chrome» ҳадемай «Android Jelly Bean» 4.1 ва 4.3 амалий тизимларини қўллашни тўхтатиши ҳам хабар қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг