Японлар қишлоқларда робот бўрилар билан айиқларни қўрқитмоқда
Япониядаги робот бўрилар қишлоқларни айиқлардан ҳимоя қилади. Улар даҳшатли қичқиради ва кўзлари қизариб порлайди, деб хабар беради МИР 24.
Япония минтақалари маъмурлари тобора кўпроқ электрон ҳимоячиларга буюртма беришмоқда. Охирги 60 йил ичида Хоккайдо оролида жигарранг айиқларнинг одамларга жуда кўп ҳужуми қайд этилган.
Статистик маълумотларга кўра, бундай ҳужумларнинг учдан бир қисми ҳалокатли бўлган. Бироқ, олинган видео тасвирларда бўри роботлари ўз вазифаларини аъло даражада бажаришаётганини кўришингиз мумкин. Улар нафақат айиқларни, балки бошқа хавфли йиртқичларни ҳам қўрқитишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter