Ёнғин Жанубий Корея рақамли инфратузилмасини ишдан чиқарди

Жанубий Кореяда маълумотлар маркази (дата-марказ)да юз берган ёнғин туфайли мамлакат рақамли инфратузилмаси бутунлай ишдан чиқди.
Фавқулодда ҳодиса мамлакат IT-инфратузилмасининг юраги — Миллий ахборот ресурслари хизмати биносида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўрса, литий-ионли батареяларни алмаштириш пайтида ёнғин бошланиб кетган.
Жами 647 та давлат хизмати зарар кўрди, улардан 96 таси бутунлай йўқ бўлган.
Булар орасида:
- Давлат хизматлари портали аналоги;
- Фуқароларни идентификациялаш тизими;
- G-Drive — 2018 йилдан буён миллионлаб расмий файллар сақлаб келинган давлат булутли ҳужжатлар омбори (маълумотлар энди йўқ ёки фойдаланиш мумкин эмас);
- Давлат электрон почтаси;
- Таълим, молия ва маъмурий тизимлар.
Ёнғин оқибатида G-Driveдаги 858 терабайт маълумот йўқотилган.
Энг даҳшатлиси, захира нусхалари ҳам энди йўқ, улар ёниб кетган бинодаги қўшни серверда сақланган эди.
Ҳозирда маълумотларни маҳаллий нусхалар, электрон почта архивлари ва ходимларнинг компютерларида сақланган ҳужжатлардан тиклашга ҳаракат қилинмоқда.
Тизимларни тиклашга масъул юқори лавозимли амалдор ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.
Жанубий Корея электрон ҳукумат, давлат хизматлари, умуман, рақамлаштириш борасида жаҳондаги етакчи мамлакатлардан ҳисобланади. Фавқулодда ҳодиса оқибатлари қанчалик оғирлигини тасаввур қилиш ҳам қийин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter