Шавкат Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Амур вилоятида йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия мактуби йўллади.
Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Россияда Ан-24 самолёти ҳалокатга учради. Самолётда бўлганлардан ҳеч ким тирик қолмаган. Оқибатда 50 нафарга яқин киши ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter