104 ёшли момо коронавирусдан икки марта тузалди (видео)
![104 ёшли момо коронавирусдан икки марта тузалди (видео)](http://static.xabar.uz/crop/5/0/720_460_95_507321895.jpg)
Колумбиянинг Тунха шаҳрида 104 ёшли Кармен Эрнандес икки маротаба коронавирус билан касалланиб, соғайиб кетди. Бу ҳақда Almaty TV хабар бермоқда.
«Univision Noticias» хабарига кўра, 5 апрель куни сеньора Эрнандес реанимация бўлимидан поликлиника шифокорлари олқиши остида чиқарилди.
Кармен биринчи марта ўтган йили июнь ойида коронавирусни мағлуб этганди. Ўшанда бемор шифохонага ётқизилмаган. У охирги 25 йил давомида яшаб келаётган Сан-Хосе-де-Тунха қариялар уйидаги бошқа кексалар билан бирга изоляцияга олинган.
27 февралда Эрнандес COVID-19га қарши эмланди. 8 март куни эса унинг ПЗР тест текшируви мусбат чиқди. Шифокорларнинг изоҳлашича, вакцинация билан юқтириш ўртасидаги қисқа фурсат ичида иммунитет ривожланишга улгурмаган.
19 март куни Кармен шифохонага ётқизилган. Реанимация бўлимида у шифокорларни ҳайратда қолдирди. Чунки у нафас олиш мосламасига эҳтиёж сезмаган — ўзи нафас олган. Фақат гоҳ-гоҳида кислородли ниқобдан фойдаланади.
Шифохонадан чиққандан сўнг Кармен Эрнандес қариялар уйига қайтди. У Колумбияда COVID-19дан тузалган энг кекса фуқаро ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter