Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

20 нафардан зиёд пахтакор заҳарланди

20 нафардан зиёд пахтакор заҳарланди

Фото:«РИА Новости»

Озарбайжонда 20 нафардан зиёд пахтакор далада бегона ўтларга кимёвий дорилар сепаётган пайтда заҳарланган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Заҳарланганлар Соатли тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

Воқеа Соатли туманидаги Смада қишлоғида содир бўлган. Айни пайтда пахта даласида ишлаётиб кимёвий дорилардан заҳарланган 20 дан зиёд киши Соатли тумани марказий шифохонасида даволанаяпти. Ҳукумат маълумотларига кўра заҳарланишга пахта даласида бегона ўтларга кимёвий дори сепиш сабаб бўлган.

Воқеа юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари суриштирув бошлаб юборишди.

Бокудан шифокорлар чақирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг