28 декабрь фотохроникаси: Саммитга чақирилмаган Санду, қимматлашган нефть, Бразилияда сув тошқинлари ва бошқалар

28 декабрда сайёрамизнинг турли нуқталарида юз берган муҳим воқеа-ҳодисалар фотосуратларда.

АҚШ ҳукумати Россия билан 10 январь куни хавфсизлик масалалари бўйича музокараларга тайёрлигини билдирди.

Brent маркали нефтнинг бир баррели $79,21гача қимматлади.

Молдова президенти Майя Санду Санкт-Петербургдаги МДҲ саммитига чақирилмади.

Хитойнинг Яньань шаҳрида коронавирус кенг тарқалиши туфайли чекловлар кучайтирилди.

Бразилияда сув тошқинлари оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди.

Владивостокдаги денгиз вокзалида музлаб қолган кемадан минилган япон машинасининг туширилиши.

Ла-Пальма оролида 85 кун отилган Кумбре-Вьеха вулқони асоратлари.

Туркия қирғоқ қўриқлаш хизмати Греция ҳудудий сувларидан чиқариб юборилган ноқонуний мигрантларни қутқармоқда.

Нилум водийсида қор ёғди. Покистон.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter