Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистон олий раҳбарини ҳибсга олишга ордер берилди

Афғонистон олий раҳбарини ҳибсга олишга ордер берилди

ХЖС яна давлат раҳбарини ҳибсга олишга ордер берди

Халқаро жиноий суд Толибон олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва Афғонистон Олий суди раиси Абдул Ҳаким Ҳаққонийни ҳибсга олишга ордер берди. 

 Тергов палатаси Толибон Афғонистонда давлат сиёсатини олиб боргани, натижада тинч аҳолининг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари бузилгани, жумладан, ўлдириш, қамоққа олиш, қийноқлар, зўрлаш ва ғойиб бўлишлар кузатилганини аниқлаган. Суд толибларни қизлар ва аёлларни таълим олиш, шахсий ва оилавий ҳаёт, шунингдек, ҳаракат эркинлиги, фикрлаш, виждон ва дин эркинлигидан атайлаб маҳрум қилганликда гумон қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил мартида ХЖС Россия президенти Владимир Путинни қамашга ордер берганди. 2024 йил ноябрида эса Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Иоав Галлантни ҳибсга олишга ҳам ордер тақдим этилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг