Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистон ва «Толибон» ўртасидаги сулҳ муддати узайтирилади

Афғонистон ва «Толибон» ўртасидаги сулҳ муддати узайтирилади

Фото: «РИА НОВОСТИ»

Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла «Толибон» радикал ҳаракати Афғонистон ҳукумати билан муваққат сулҳдан кейин тинчлик музокараси олиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Афғонистон бош вазири бу ҳақда Италияга ташрифи асносида маълум қилган.

«Ҳукумат ҳам, «Толибон» ҳаракати ҳам тинчлик тарафдори. Умид қиламанки, «Толибон» халқ хоҳишига қарши бормайди ва тинчликни таъминлаш бўйича музокарада қатнашади», — деган Абдулла Абдулла.

Аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани «Толибон» билан вақтинчалик (11–19 июнь) сулҳга эришилганини маълум қилган эди.

«Толибон» эса рамазон ҳайити муносабати билан 3 кунлик сулҳ тузилганини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг