Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда ИШИД молиячиси Муфти Ўзбек ўлдирилди

Афғонистонда ИШИД молиячиси Муфти Ўзбек ўлдирилди

Фото: «АР»

Афғонистонда ИШИД раҳбарларидан бири йўқ қилинди. Бу ҳақда Афғонистон Ислом Республикаси ички ишлар вазирлигида хабар бериб ўтилган.

Вазирликнинг хабарига кўра Боғлон провинциясида махсус кучлар томонидан Муфти Ўзбек ўлдирилган. Муфти Ўзбек ИШИДни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича Марказий Осиё бўлими бошлиғи бўлгани маълум қилинади. У билан бирга яна уч террорчи йўқ қилинган. Шу билан бирга ҳарбий амалиёт вақтида кўп миқдорда қурол-яроғ қўлга киритилди.

2018 йилнинг декабр ойи охирларида Афғонистонда ИШИДнинг Покистон ва Афғонистон бўйича барча бўлимлари раҳбари Султон Азиз Аъзам ўлдирилгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг