Афғонистонда маош олиш учун навбатда турган давлат хизматчилари портлатиб юборилди
Ҳужум кеча эрталаб соат 08.00 атрофида Кобул банкининг Қандаҳор филиалида худкуш террорчи томонидан амалга оширилган.
Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида эрта тонгда содир этилган худкушлик ҳужуми қурбонлари сони 26 кишига етди.
Вилоятдаги энг йирик шифохоналардан бири бўлган Мирвайс касалхонасида ишлайдиган шифокордан олинган BBC хабарига кўра, ҳалок бўлганлар сони 26 кишидан ошган, жароҳатланганлар сони эса 50 нафар.
Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Афғонистон матбуотига кўра, теракт давлат хизматчилари маош олиш учун навбатда турган вақтда содир бўлган.
Толибон 2021 йил август ойида Афғонистонда назоратни қўлга киритганидан бери мамлакатда хавфсизлик борасида эришилган ютуқларга қарамай, вақти-вақти билан ҳалокатли терактлар амалга оширилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter