Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда навбатдаги портлаш

Афғонистонда навбатдаги портлаш

Фото: «Haber7»

Афғонистоннинг Ғазна вилояти Мукур туманида бомба ортилган машинанинг портлаши оқибатида 5 нафар полициячи ҳалок бўлди, 26 киши яраланди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Ғазна вилояти ҳокимлиги мутасаддиси Ориф Нурийнинг айтишича, қўпорувчи бомба ортилган машина билан Мукур тумани ҳокимлигига бостириб кираётган пайтда машина портлаб кетган. Беш нафар полициячи ҳалок бўлган, 26 киши яраланган.

Бу воқеа учун жавобгарликни ҳануз ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани шу йил 20 июнгача «Толибон» билан сулҳ тузилганини маълум қилган эди.

«Толибон» эса рамазон ҳайити муносабати билан уч кунлик сулҳ тузилганини айтган.

Афғонистон ҳукуматининг сулҳи кечадан кучга кирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг