Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Африкалик собиқ футболчини ўзининг итлари ғажилаб ташлади

Африкалик собиқ футболчини ўзининг итлари ғажилаб ташлади

Замбиялик собиқ футболчи Филемон Мулала ўз боғида итлар ҳужумидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса 7 январь куни содир бўлган. Боғда 60 ёшли Мулаланинг жасади унинг рафиқаси томонидан топилган.

Замбия футбол ассоциацияси Мулаланинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. «Бу жуда фожиали якун», деди матбуот котиби Сидней Мунгала.

Мулала Замбия терма жамоаси таркибида олтита ўйин ўтказиб, учта гол урган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг