Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алабамада сирли қўнғироқ, отишма ва қурбонлар

Алабамада сирли қўнғироқ, отишма ва қурбонлар

Фото: «AP Photo/Eric Gay»

Американинг Алабама штати полициясига телефон орқали отишма ҳақида хабар келиб тушганидан сўнг полициячилар воқеа жойига етиб боришганида етти кишининг мурдасига дуч келишган, дея хабар берди Морган округи шериф идораси.

«Тергов давом этмоқда. Бевосита воқеа жойида хавф-хатар йўқ. Қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатилган. Катта ёшли эркак ва аёллардан иборат етти киши ҳалок бўлган», — дейилади «Facebook»да чоп этилган хабарда.

«РИА Новости»нинг ёзишича, кечаси телефон орқали отишма ҳақида хабар келиб тушгандан сўнг полиция воқеа жойига етиб борган. Гумондор шахслар ёки жиноят сабаблари ҳақида маълумот берилмаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг