Америка-Афғонистон: Путин нимадан норози?

Россия президенти Владимир Путин Женевада АҚШ президенти Жо Байден билан учрашувда Афғонистонга қўшни давлатларга Америка қўшинларини жойлаштиришга қарши чиқди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбаларига асосланиб маълум қилди.
Муаллиф Майкл Гордоннинг сўзларига кўра, бу позиция Кремлнинг Марказий Осиё мамлакатларида ўз позициясини сақлаб қолиш истаги билан боғлиқ. Бу АҚШнинг минтақада дронлардан фойдаланиш имкониятларини чеклаб қўйди.
«Бу муаммо Афғонистон ҳукумати ва армиясининг қулаши билан янада кучайган», дейилади мақолада.
Энди америкаликлар Қатардаги базалар ва Форс кўрфазида жойлашган кемалардан фойдаланиши керак бўлади, бу эса операциялар нархини сезиларли даражада оширади.
Манбаларнинг таъкидлашича, Путин америкалик ҳамкасбининг диққатини Марказий Осиёда аскарлар бўлишига йўл қўйилмаслигига қаратган.
Илгари Қўшма Штатлар Ўзбекистон ва Қирғизистондаги базалардан фойдаланган, лекин уларни тегишли равишда 2005 ва 2014 йилларда ушбу ҳудудларни тарк этган.
Шу йилнинг июнь ойида Россия президенти Владимир Путин Женевада Америка раҳбари Жо Байден билан учрашди. Саммитда стратегик барқарорлик, киберхавфсизлик, савдо, Арктика, Сурия ва бошқа минтақалардаги вазият муҳокама қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter