Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америка ўрмон ёнғинларига қарши эчкилар хизматидан фойдаланмоқда

Америка ўрмон ёнғинларига қарши эчкилар хизматидан фойдаланмоқда

Фото: «Brkng.news»

АҚШнинг Орегон штати Форест-Гроув аҳолиси ўрмон ёнғинларига қарши курашиш мақсадида эчки боқиш ва ташиш билан шуғулланувчи «Healing Hooves» компаниясига мурожаат қилишди, дея хабар берди AP агентлиги.

Таъкидланишича, қўшни Вашингтон штатидан 230 бош жонивор олиб келинган. Жуфт туёқлилар ёнғинни келтириб чиқариши мумкин бўлган қуруқ ўтни йўқотиши зарур. Бир ҳафтада эчкилар 5 гектар майдондаги ўт-ўланларни еб битириши талаб этилмоқда. Компаниянинг маълум қилишича, ташиш харажатларини ҳисобга олмаганда жониворларни бир кун боқиш «хизмати» 800 доллар.

Эслатиб ўтамиз, ёнғинга қарши ишлов бериш — эчкилар хизматидан фойдаланиладиган тармоқлардан бири холос. Одатда бундай компания хизматларидан ҳовлисидаги ортиқча ўт-ўланларни йўқотишни режалаштираётганлар фойдаланишади. Фақат бунда юзлаб эмас, беш-ўнта жонивор хизмати кифоя қилади.

Орегон ҳукуматининг таъкидлашича, ўрмон ёнғинлари кундан-кунга камаймоқда. Бу ҳафта бирорта ҳам ёнғин майдони 120 гектардан ошмади. Ҳавонинг ифлосланиш даражаси ҳам меъёрда. Шунга қарамай, ёнғин майдонлари ҳали ҳам жиддийлиги қолмоқда, янги ўчоқлар хавфи ҳаддан ташқари юқори.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг