Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Америкача снос»: «Трамп Плаза»ни ким бузишини кимошди савдоси ҳал қилади

«Америкача снос»: «Трамп Плаза»ни ким бузишини кимошди савдоси ҳал қилади

Фото: DW

Атлантик-Сити (АҚШ)даги илгари АҚШ президенти Дональд Трампга қарашли бўлган «Trump Plaza» меҳмонхонаси ва казиноси йўналтирилган портлатиш йўли билан бузиб ташланади. Портлатиш пульти кимнинг қўлига ўтишини эса Атлантик-Сити (Нью-Жерси штати) шаҳри ҳокимлиги кимошди савдоси орқали ҳал этмоқчи.

Бу ҳақда шаҳар мэри Марти Смолл «Facebook»даги жонли эфир пайти хабар берди.

«Трамп банкротлик тўғрисидаги қонунлардан ўз мақсадлари йўлида яхши фойдалана олди, Атлантик-Ситида яхшигина пул топганидан сўнг шаҳар ва унинг аҳолисини тақдир ҳукмига ҳавола қилиб ташлаб кетди», — деди Смолл.

Бино «снос»ини Трампнинг АҚШ президентлиги учун сайловдаги мағлубиятига аташмоқчи. Аукциондан тушган пулларни эса ўсмирларга касб-ҳунар ўргатаётган ёшлар марказига ўтказиб беришмоқчи.


Мавзуга оид: «Арабча снос»: БААда тўртта осмонўпар бино бир пайтнинг ўзида портлатилди (видео)


«Trump Plaza»ни аввалига 31 декабрь куни бузиб ташлашни ўйлаб кўришганди, кейин 2021 йилнинг февралига кўчиришга қарор қилишди. «Трамп Плаза» биноси 2014 йилдан бери ёпиқ, ҳозирги эгаси эса 84 ёшли миллиардер Кард Айкан. Аммо бу Трамп империясининг олтинчи биноси, холос. Шулардан яна бири Исроилда кўкка бўй чўзиб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг