Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Англия: ўқитувчилар маош ошишини талаб қилиб иш ташламоқда

Англия: ўқитувчилар маош ошишини талаб қилиб иш ташламоқда

Миллий таълим иттифоқининг маълум қилишича,  бутун Aнглия бўйлаб ўқитувчиларнинг иш ташлаши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Бунгача расмийлар таълим муассасалари ходимларига жорий ўқув йилида 1000 фунт стерлинг тўлаш ва келгусида иш ҳақини 4,3 фоизга оширишни таклиф қилганди.

Aпрел ойида Британия миллий таълим иттифоқи аъзолари ҳукуматнинг юқорида қайд этилган таклифларини рад этиб, уларни ҳақоратли деб баҳоладилар.

Касаба уюшмаси мамлакатнинг турли шаҳарларида, жумладан Манчестер, Бирмингем, Уоррингтонда пикетчилар билан суратларни жойлаштира бошлади.

Кенг кўламли акция иштирокчилари иш ҳақини ошириш талаби ёзилган байроқ ва плакатлар билан чиқишган.

Aнглияда ўқитувчилар иш ташлаши иштирокчиларининг тахминий сони ҳозирча маълум қилинмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг