Англияда Рим империясидан қолган кумуш тангалар топилди

Британ археологлари Рим империяси даврига мансуб 16 дона кумуш танга (денарий)ни топишди. Хазина Англия шарқидаги Норфолк графлигида, Бартон-Бендиш қишлоғи яқинида аниқланди, дейилади Live Science портали хабарида.
Тангалар милоддан аввалги 57 йилдан милоднинг 175–176 йилларигача оралиқда зарб этилган. Уларда бир неча Рим императори, жумладан, Антонин Пий (ва рафиқаси Фаустина I), Марк Аврелий (ва рафиқаси Фаустина II) суратлари акс этган.
Тангалар бўйича мутахассис Адриан Марсденнинг айтишича, бу кумуш тангалар ўз даври учун ҳам чакана пул бўлмаган, ҳозирги ҳисобда бир неча юз АҚШ долларини ташкил қилган.
Норфолк Рим Британиясининг қишлоқ хўжалиги ривожланган муҳим қисми бўлган. Тангалар сақлаш учун кўмиб қўйилган ёки эгаси томонидан тушириб қўйилган бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter