Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аномал иссиқ сабаб қўшимча дам олиш кунлари эълон қилинди — Эрон

Аномал иссиқ сабаб қўшимча дам олиш кунлари эълон қилинди — Эрон

Эрон ҳукумати мамлакатдаги аномал иссиқ туфайли 2-3 август (чоршанба ва пайшанба) кунларини дам олиш куни деб эълон қилди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.

«Давлат идоралари, банклар ва мактабларни чоршанба ва пайшанба кунлари вақтинча ёпиш тўғрисидаги қарор Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқори ҳарорат туфайли иссиқлик уриши ҳолатлари кўпайиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириши билан боғлиқ», — деган Ислом Республикаси ҳукумати матбуот котиби.

Кеча, 1 август куни пойтахт Теҳрон шаҳрида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 38, Аҳваз шаҳрида эса 50 даражага етди.

Жорий йилнинг 2-3 август кунлари мамлакатда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг