Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ атом сувости кемаси Кариб денгизида машқ ўтказди

АҚШ атом сувости кемаси Кариб денгизида машқ ўтказди

«Виржиния» сувости кемаси (АҚШ).

Фото: The U.S. National Archives

АҚШнинг атом сувости кемаси биринчи марта Кариб денгизида ҳамкорликда ҳарбий машғулотларда қатнашди, деб хабар берди «The Defense Post».

Ушбу ўқувларда АҚШ ва Колумбия биргаликда қатнашди.

Колумбия мудофаа вазири Диего Молано АҚШ билан ҳамкорликдаги машғулотлар гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасига қарши курашни кучайтириш ва «миллий суверенитет»ни ҳимоялаш мақсадларида ўтказилаётганини айтди.

Колумбия НАТОнинг Лотин Америкасидаги ягона стратегик шериги ҳамда АҚшнинг яқин иттифоқчиси саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг