Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ давлат котиби Исроилга борди. Унинг ким томонда экани аниқ

АҚШ давлат котиби Исроилга борди. Унинг ким томонда экани аниқ

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Исроил ҳукумати раҳбари Бенямин Нетаняху ва бошқа сиёсатчилар билан мамлакатдаги мавжуд вазиятни муҳокама қилиш учун Исроилга борди.

Times of Israel нашрининг хабар беришича, Блинкеннинг самолёти Тел-Авивдаги Бен Гурион аэропортига қўнган. У аэропортга йиғилган журналистларга изоҳ бермаган.

Тел-Авивга учишидан олдин Блинкен АҚШ Исроилга фаластинлик жангарилар билан жангда зарур ёрдам кўрсатишини очиқ-ойдин айтиб ўтди ва Ҳамас кучларининг ҳаракатларини қоралади.

«Мен Исроилга АҚШ президенти ва Америка халқи номидан жуда оддий ва тушунарли хабар билан кетяпман. Қўшма Штатлар Исроил билан бирга. Биз Исроил халқи билан бирга бўлишимиз керак — бугун, эртага ва ҳар куни», — деган у.

Антони Блинкен Ҳамас томонидан гаровга олинган америкалик фуқароларнинг манзилини аниқлаш ва уларни қутқариш учун Исроил томони билан ҳамкорлик қилиш ниятини билдирди. Тел-Авивга ташрифи ортидан АҚШ давлат котиби Амманга боришни режалаштирган ва у ерда Иорданиянинг юқори мартабали расмийлари ва Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашади.

Аввалроқ бир қатор сиёсатчилар Исроилдан уруш меъёрларига риоя қилишни сўрашганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг