АҚШ Жанубий Кореяга ўзининг ядровий сув ости кемаларини жойлаштиради
АҚШ президенти Жо Байден агар Шимолий Корея АҚШ ёки унинг иттифоқчиларига ядро зарбасини берса, у ҳолда КХДРдаги ҳукумат шу заҳоти барҳам топишини айтди. Бу ҳақда у Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтган.
«Қулоқ солинг, агар Шимолий Корея АҚШ ва унинг иттифоқчиларига ядро зарбаси берса, ушбу қарорни қабул қилган режимнинг тугатилишига олиб келади», – деган Байден.
Учрашув давомида, икки давлат етакчилари АҚШнинг ядровий сув ости кемаларини Жанубий Кореяга жойлаштириш тўғрисидаги келишувни имзолаган. Маълумотларга кўра, бундай келишувга 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи бор эришилган.
Байден бу чора «КХДР томонидан таҳдидларнинг кучайиши ва АҚШ санкцияларининг қўпол равишда бузилиши шароитида» муҳим эканини айтди.
Маълумот учун, жорий йилнинг апрель ойининг ўрталарида Шимолий Корея «Xvason-18» қитъалараро баллистик ракетасини биринчи марта учирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter