Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Олий суди судьяси Гинзбург 86 ёшида саратонни енгди

АҚШ Олий суди судьяси Гинзбург 86 ёшида саратонни енгди

Фото: «Depositphotos»

АҚШ Олий суди судьяси 86 ёшли Бейдер Гинзбург саратонни яна енгганини маълум қилди.

Гинзбург саломатлиги АҚШ сиёсий ҳаётида муҳим ҳисобланади, деб ёзади «РИА Новости». Олий суд мамлакатдаги сиёсий музокараларга ҳар томонлама таъсир ўтказади ва кўпинча унга нуқта қўяди. Ҳозир 9 ўринли олий суд инстанциясидаги кучлар мувозанати тайинланган республикачилар президенти фойдасига хизмат қилмоқда. Тайинланган демократлар, жумладан, Гинзбурглар озчиликни ташкил этади. Бунда тўққизта судьядан уч нафари 70 ёшдан ошган. Агар судьялардан бири истеъфога чиқса, бу республикачи-президент Дональд Трампга ўзининг президентлик муддатида учинчи судьяни тайинлаш имконини беради. Агар Гинзбург соғлиги туфайли судни тарк этадиган бўлса, тайинланган республикачилар иккита овозга кўпаяди ва бу кучлар мувозанати узоқ йиллар сақланиб қолиши мумкин.

«Мен саратондан қутулдим, — дейди Гинзбург «CNN»га берган интервьюсида. — Ўсма тўлиқ даволанди, касаллик тананинг бошқа жойида бўлиши мумкинлиги тўғрисида маълумот йўқ».

Гинзбургга 1999 йилдаёқ йўғон ичак саратони ташхиси қўйилиб, операция ва кимётерапияни бошидан ўтказади. 2009 йили ошқозоности бези саратони туфайли уни яна операция қилишади. 2014 йили аортокоронар шунтлаш бўйича операцияни бошидан  ўтказади, 2018 йилда эса йиқилиб, бир нечта қовурғасини синдириб олгани учун шифохонага ётади. Томографиядан сўнг судьяда ўпка саратони аниқланади, 2018 йил декабрда уни операция қилишади. 2019 йил августда Гинзбургнинг айтишича, ошқозоности безида яна пайдо бўлган саратон туфайли уч ҳафта радиотерапиядан ўтади. Шунча касалликларига қарамай, Гинзбург бор-йўғи бир неча марта суд мажлисларида иштирок этмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг