АҚШ стратегик бомбардимончи самолётларини Эронга яқин ҳудудга йўналтирди
АҚШ қуролли кучлари қўмондонлиги ўз стратегик бомбардимончи «В-52» самолётларини Луизианадаги авиабазадан Ҳинд океанидаги Диего-Гарсия оролига йўналтирди. Бу ҳақда «REGNUM» хабар берди.
«В-52» самолётлари чиндан ҳам Эрон Ислом Республикасига яқин ҳудудга йўналтирилганини Пентагон инкор этмаяпти.
Маълумотларга кўра, Диего-Гарсия томон олтита «В-52» парвоз қилган.
Америка ҳарбий маҳкамасидаги манба бу жанговар самолётлар Эронга қарши қўлланилиши мумкинлигини тасдиқлаган, бироқ аниқ бир топшириқ келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, америкаликлар генерал Сулаймонийни ўлдиришганидан сўнг Эрон ҳукумати қаттиқ ўч олишга ваъда берганди. АҚШ президенти Трамп эса бунга жавобан Эрондаги 52 та объектга зарбалар берилиши мукинлигидан огоҳлантирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter