Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Украинага кўрсатган ёрдам ҳажми 123,3 млрд долларга етди

АҚШ Украинага кўрсатган ёрдам ҳажми 123,3 млрд долларга етди

Фото: AP

АҚШ Украинага ажратган ёрдам ҳажми 123,3 млрд долларга етди. Бу ҳақда Кил жаҳон иқтисодиёти институти (Германия) маълумот берди.

2025 йил апрелига қадар Украинага берилган кўмак йўналишлари: ҳарбий мақсадларга — $69,5 млрд, молиявий қўллаб-қувватлаш — $50,1 млрд, инсонпарварлик юклари — $3,7 млрд.

Таъкидланишича, 2025 йилнинг май ойидан июл ойи бошига қадар АҚШдан Украинага янги ёрдам келмаган.

АҚШ 2 июлдан Украинага ҳаво ҳужумига қарши Patriot тизимлари, зенит ракеталари, юқори аниқликдаги ўқ-дорилар ва 155 миллиметрли снарядларни еткзишни тўхтатди. Украина ва Исроилга узоқ вақтдан буён ёрдам кўрсатаётган АҚШ ўз қурол-аслаҳа омбори бўшаб қолишидан хавотирда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг