Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ уруш бошидан бери Украинага қанча пул бергани очиқланди

АҚШ уруш бошидан бери Украинага қанча пул бергани очиқланди

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг маълум қилишича, уруш бошидан бери Қўшма Штатлар расмий Киевга ёрдам бериш учун 80 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган.

Унинг сўзларини РИА «Новости» иқтибос келтирмоқда.

«Тарихий алоқа гуруҳи Украинага мудофаа ёрдами учун 80 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди», деган Пентагон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Россия Украинага ҳужум қилгач, АҚШ асосий донор-мамлакат бўлиб қолмоқда. Шунингдек, Буюк Британия, Европа Иттифоқи давлатлари ва Япония ҳам Украинага ёрдам кўрсатмоқда. 

Аввалроқ Украинада аёл ҳарбий хизматчилар сони 2014 йилга нисбатан уч баравар ошгани хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг