АҚШда 55 йил олдин ўғирланган бола топилди
Чикагода 55 йил муқаддам ўғирланган чақалоқ ишини ФҚБ фош этди, дея хабар берди маҳаллий «WGN-TV» телеканали.
Дора Фрончак 1964 йил 25 апрель куни ўғилли бўлади. Кейинги куни туғуруқхона палатасига ҳамшира кийимидаги аёл келиб, гўдакни кўрикка олиб боришини айтади. Шундан сўнг аёл ҳам, бола ҳам ғойиб бўлади.
ФҚБ полиция билан ҳамкорликда гўдакнинг қидирув ишлари билан шуғулланади. Орадан икки йил ўтгач улар шунга ўхшаш болани топишади. Ўша пайтларда ҳали ДНК таҳлили технологияси мавжуд бўлмагани боис боланинг қариндошлиги унинг қулоқ шаклига қараб белгиланган. Она ҳам уни ўз ўғли сифатида тан олган.
2014 йили Пол Фрончак ДНК ўтказади. Тест Полнинг уни катта қилган оиласи билан биологик қариндошлиги йўқлигини кўрсатди. Бир неча ойдан сўнг ҳақиқий Полни топишга муваффақ бўлишади.
Телеканалнинг хабарига кўра, у Мичиган штатида истиқомат қилмоқда ва онкологик касалликларга қарши курашмоқда. Ўзининг биологик онаси билан учрашиш нияти бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter