АҚШда Байден президентликка сайланадиган бўлса, қандай қўрқинчли оқибатларга олиб келиши маълум қилинди

Республикачилар партиясидан америкалик сенатор Рэнд Полнинг фикрича, Жо Байденнинг АҚШ президентлигига сайланиши мамлакатни кўплаб урушларга гирифтор қилади, дея хабар берди «NBC News».
«Жо Байден доимий равишда янгидан-янги урушларга чорлайди. У Дональд Трамп анча вақтгача «авлодимизнинг энг ёмон геосиёсий хатоси» деб ҳисоблаган Ироқдаги можаро учун овоз берган. Байден яна урушни танлайди деб қўрқаман. У Сербия, Сурия ва Ливиядаги урушларни ҳам қўллаб-қувватлаган. Жо Байден пулимизни сарфлаб, қонимизни тўкишда давом этади», — деди сенатор Республикачилар партияси йиғилишида.
Рэнд Пол Демократлардан кўрсатилган номзоддан фарқли ўлароқ Дональд Трампни мисол тариқасида келтирди. У «янги қуролли можароларни бошлаш ўрнига, уларни тугатишга интиляпти».
«Мен Дональд Трампни қўллаб-қувватлайман, чунки у ҳам мен каби кучли Америка узлуксиз урушларни давом эттиролмайди, деб ҳисоблайди», — деди сенатор.
Аввалроқ Республикачилар партияси Дональд Трампни иккинчи президентлик муддатига расман илгари сургани маълум бўлди. Амалдаги давлат раҳбари делегатларнинг керакли 1276 та овозини тўплади.
АҚШда президент сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Трампнинг асосий рақиби Демократлар партиясидан номзод Жо Байден ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter