АҚШда эркак Конгресс яқинида миналанган автомобил билан таҳдид қилди
АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида, Конгресс кутубхонаси жойлашган ҳудудда номаълум эркак машинада бомба борлиги билан таҳдид қилди.
Натижада полиция ҳудуддаги аҳолини кўчирмоқда.
Эркак европалик ташқи кўринишга эга, ёши тахминан 45-50 ёшда, исми Рэй Росберри экани тахмин қилинган. У аввал ҳам шаҳарнинг бошқа қисмларида бомба ўрнатгани билан қўрқитган ва буни ижтимоий тармоқ орқали намойиш этган.
Ўз жонли эфирларида у амалдаги президент Жо Байденни қаттиқ танқид остига олган.
Ҳозирда ҳуқуқбузарнинг аккаунти блокланди.
Сўнгги маълумотларга кўра, эркак полцияга таслим бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter