Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп 60 та савдо ҳамкорига янги божлар жорий қилди

Трамп 60 та савдо ҳамкорига янги божлар жорий қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти мажбурий меҳнатга қарши талаблар етарлича бажарилмаётганини важ қилиб, 60 та савдо ҳамкори маҳсулотларига 10 фоиз ва 12,5 фоизлик янги импорт божларини жорий қилди.

Янги тарифлар АҚШнинг деярли 99,4 фоиз импорт маҳсулотларини қамраб олади. Бироқ нефт ва газ, ўғитлар, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари, самолётлар, муҳим минераллар ҳамда миллий хавфсизлик тарифлари қўлланилаётган айрим товарлар ушбу чоралардан озод этилди.

10 фоизлик бож Аргентина, Бангладеш, Буюк Британия, Канада, Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия, Мексика, Покистон ва бошқа қатор давлатларга татбиқ этилди. Европа Иттифоқи, Япония, Жанубий Корея, Тайван ва Швейцария учун умумий тариф юки 10–12,5 фоиз этиб белгиланди. Қолган 38 давлат, жумладан Хитой ва Вьетнамга 12,5 фоизлик бож жорий қилинди.

Жумладан, Қозоғистон маҳсулотларига ҳам 12,5 фоизлик бож жорий қилинган. Таъкидланишича, белгиланган бож ставкаси ва истиснолар доираси текширув давомида аниқланган савдо амалиётларини бартараф этиш учун энг мақбул чора сифатида танланган.

Вашингтон ушбу қарорни глобал таъминот занжирларида мажбурий меҳнатга қарши курашни кучайтириш билан изоҳлади. Бироқ Европа Иттифоқи, Австралия, Бразилия, Норвегия ва Канада янги тарифларни асоссиз деб баҳолаб, уларга қарши чиқди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг